Пашиняннинг ўғлига ҳужум уюштирилгани айтилмоқда
Олам
−
03 Апрель 2023
6487Арманистон Бош вазири Никол Пашиняннинг ўғли Ашотга ҳужум уюштирилди. Бу ҳақда мамлакат парламенти спикери Ален Симонянга таяниб, ТАСС хабар берди.
“Кеча, 2 апрель куни Ашот Пашинянга ҳужум уюштирилди”, деб ёзган у Facebook'даги саҳифасида.
Унинг фикрича, бу уюштирилган провокация бўлиб, уларнинг излари мамлакат чегарасидан ташқаридагиларга бориб тақалади. Симонян воқеа ҳақида бошқа тафсилотлар келтирмаган.
Арманистон полицияси эса бунга жавобан Ашотга қилинган ҳужум ҳақида хабар келиб тушмаганини маълум қилган.
LiveБарчаси