Пашинян КХШТнинг икки давлатини 2020 йилги можарода Озарбайжонга ёрдам беришда айблади

Олам

image

Арманистон Бош вазири Никол Пашинян 2020 йилда Тоғли Қорабоғдаги ҳарбий амалиётлар чоғида Озарбайжонга кўмак кўрсатган Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотига аъзо икки давлатдан хабардор эканини айтди. Унинг сўзларини “News.am” келтирмоқда.

“Бизга қарши уруш тайёрлашда қатнашган КХШТга аъзо камида иккита давлатни биламан. Ушбу давлатлар Арманистонга номигагина ёрдам кўрсатган”, дейди Никол Пашинян.

У гап қайси давлатлар ҳақида кетаётганига аниқлик киритмаган.

Никол Пашиняннинг сўзларига кўра, бу уруш “Тоғли Қорабоғ ҳақида эмас, балки Арманистон мавжуд бўлмаслиги учун” эди.

Унинг қўшимча қилишича, Арманистоннинг мавжудлигига барҳам беришга уринишлар 2021 йил май, 2022 йил ва 2023 йил сентябрь ойларида Арманистон ва Озарбайжон ҳарбийлари ўртасидаги тўқнашувларда ҳам давом этган.

"Бу иш бермади. Энди 2024 йил 9 май куни яна бир уриниш бўлди (Арман черкови архиепископи Пашиняннинг истеъфосини талаб қилган акция). Бу яна иш бермади ва бўлмайди ҳам”, дейди Арманистон Бош вазири.

Пашиняннинг таъкидлашича, Озарбайжон билан чегарани делимитация қилиш жараёни “9 майдаги ҳаракатлар билан параллель равишда Озарбайжон билан чегара тўқнашувларини бошлашни имконсиз қилди”.

Маълумот учун, иккинчи Қорабоғ уруши 2020 йил 27 сентябрда бошланган ва 44 кун давом этган. Озарбайжон уни қўлга киритиб, Тоғли Қорабоғга туташ ҳудудларнинг муҳим қисмларини, шунингдек, Тоғли Қорабоғнинг ўзининг бир қисмини, шу жумладан Шуша ва Гадрут шаҳарларини ўз назоратига қайтарди. Қорабоғ ҳудуди 2023 йил сентябридаги жангларда тўлиқ Озарбайжон назоратига ўтди.

2024 йил 1 январда Тоғли Қорабоғ Республикаси расман тугатилди.

КХШТга Россия, Қозоғистон, Беларусь, Арманистон, Қирғизистон ва Тожикистон давлатлари киради.


Мақола муаллифи

Теглар

Никол Пашинян Арманистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг