Тан олинмаган Тоғли Қорабоғ тугатилди

Олам

image

Тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикаси тугатилди. Бу ҳақда тан олинмаган республика раҳбари Самвел Шаҳраманян томонидан имзоланган фармонда айтилади.

Келтирилишича, тан олинмаган республика 2024 йил 1 январгача ўз фаолиятини тўхтатади.

“2024 йил 1 январгача уларнинг идоравий бўйсунишидаги барча давлат муассасалари ва ташкилотлари тугатилиб, Тоғли Қорабоғ Республикаси ўз фаолиятини тўхтатсин”, дейилади фармонда.

Тан олинмаган Тоғли Қорабоғ аҳолиси, шу жумладан, унинг чегараларидан ташқарида бўлган арманларга минтақада қолиш ёки у ерга қайтиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун Озарбайжон томонидан реинтеграция шартлари билан танишиш таклиф қилинган.

Қайд этилишича, қарор ҳозирги мураккаб ҳарбий-сиёсий вазият муносабати билан, тан олинмаган Тоғли Қорабоғ халқининг жисмоний хавфсизлиги ва ҳаётий манфаатларини таъминлаш устуворлигидан ҳамда Озарбайжон билан Россия тинчликпарвар кучлари воситачилигида эришилган келишувларни ҳам ҳисобга олган ҳолда қабул қилинган.

Эслатиб ўтамиз, 19 сентябрь куни (тан олинмаган) Тоғли Қорабоғда вазиятнинг яна кескинлашуви юз берди. Баку "маҳаллий аксилтеррор чоралари" бошланганини эълон қилди ва арман ҳарбийларини минтақадан олиб чиқиб кетишни талаб қилди. Ереван Қорабоғда арман Қуролли кучлари йўқлигини таъкидлаб, содир бўлаётган воқеаларни “кенг кўламли тажовуз” деб атади. Россия можаро томонларини қон тўкилишини тўхтатиб, дипломатик келишувга қайтишга чақирди. 20 сентябрь куни Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Россия тинчликпарвар контингенти иштирокида Қорабоғда аксилтеррор тадбирларини тўхтатиш бўйича келишувга эришилганини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг