Пашинян фаол тиктокер бўлишга қарор қилди
Олам
−
19 Март
7035Арманистон Бош вазири Никол Пашинян “Давлат ҳақида суҳбатлар” номли кўп қисмли видеоролик суратга олишга қарор қилди. У бу ҳақда бугун, 19 март куни ўзининг TikTok'даги саҳифасига жойлаган видеосида айтди.
“Бугундан бошлаб TikTok'да "Давлат ҳақида суҳбатлар" туркумини суратга олишни бошлайман", деган у жонли эфир вақтида.
Пашиняннинг сўзларига кўра, у суратга оладиган видеоларда давлат, фуқаролик эркинликлари ва шу каби мавзуларга тўхталиб ўтади.
“Сарлавҳадан қайси масалаларга тўхталиб ўтилиши аллақачон маълум бўлди, мен сизлар билан ўз фикрларимнинг бир қисмини ўртоқлашмоқчиман. Умид қиламанки, бу ҳозирда юзага келаётган тартибсизликларда барчамиз учун стратегик, чуқур фикрлаш учун материал бўлиши мумкин”, дея қўшимча қилган Бош вазир.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Пашинян Арманистон-Озарбайжон чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бошлангани ҳақида маълум қилган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь