Паркентда сув цистернаси ёрилди

Жамият

image

Тошкент вилояти, Паркент туманида сув цистерна ёрилди. Бунинг оқибатида ҳудуддаги 8 та дала ҳовлига зарар етди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда. 

Ҳодиса бугун, 20 октябрь куни соат  04:30 да Паркент тумани ҳудудидаги ҳовлилардан бирида содир бўлган. 

Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу цистернада сиғими 2 минг кубометр сув бўлган. Бунинг оқибатида ҳолат юз берган жой яқинида жойлашган 8 та дала ҳовлиларга қисман зарар етган.  

Юзага келган вазиятда жабрланган ва вафот этганлар аниқланмаган. 

Айни дақиқаларда Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ёнғин-қутқарув гуруҳлари воқеа жойида хонадонлардан сув тортиш ишларини олиб бормоқдалар. 


Мақола муаллифи

Теглар

цистерна Паркент тумани

Баҳолаганлар

174

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг