Паркент туманига янги ҳоким тайинланди
Жамият
−
08 Апрель
7574Сардор Дадажонович Исақулов Паркент тумани ҳокими бўлди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Сардор Исақулов 1986 йили Тошкент вилоятида туғилган. Маълумоти – олий. 2011 йилда Тошкент давлат техника университетини тамомлаган. У меҳнат фаолиятини 2006 йили Марказий магистраль электр тармоқлари электроэнергиясининг узатилишини ҳисоблаш бўлимида электр монтёри вазифасидан бошлаган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигида масъул вазифаларда ишлаган. Лавозимга тайинлангунига қадар “Иссиқлик электр станциялари” АЖ бошқарув раисининг ишлаб чиқариш, маҳаллийлаштириш, кооперацион алоқаларни кенгайтириш бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ айни пайтгача туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Шохруҳ Шоаҳмедов фаолиятида йўл қўйган бир қатор камчиликлари учун вазифасидан озод қилингани ҳақида хабар қилгандик.
Мадина Отабоева
LiveБарчаси