Париж темирйўл тармоғига зарар етказилди
Спорт
−
26 Июль
3968Францияда Олимпиаданинг очилиш кунида тезюрар поездлар ҳаракати тўхтатилди. Бу ҳақда “France-Presse” хабар берди.
Франция темирйўллари миллий жамияти тезюрар поездлар тармоғини ишдан чиқаришга қаратилган “катта ҳужум”га учради.
Франция Транспорт вазири Патрис Вергрите брифингда Атлантика, Шимолий ва Шарқий йўналишдаги тезюрар линияларда рельслар яқинида ўт қўйиш содир бўлганини айтди.
“Ўт қўйиш бошланди, бу бизнинг объектларимизга зарар етказди. Оқибатда тезюрар поездларнинг Атлантика, Шимолий ва Шарқий линияларига зарар етказилди, Жануби-Шарқий линияга зарар етмади. Биз баъзи поездларни бошқа йўналишларга йўналтирмоқдамиз, аммо кўплаб рейслар бекор қилиниши керак бўлади”, дейди Вергрите.
Қайд этилишича, таъмирлаш бригадалари аллақачон тиклаш ишларини бошлаган, бироқ транспорт чекловлари камида 29 июлгача сақланиб қолади.