Париж-2024: Ўзбекистонлик ҳакамлар ярим финални бошқаради
Спорт
−
04 Август
7592Франция мезбонлик қилаётган ХХХIII ёзги Олимпиада ўйинларининг футбол баҳсларида эртага, 5 август куни Марокаш-Испания ўртасидаги ярим финал учрашуви бўлиб ўтади. Ушбу ўйин ўзбекистонлик FIFA рефериси Ильгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар томонидан бошқарилади.
Мазкур баҳс Тошкент вақти билан 21:00 да старт олади. Танташевга қанотларда ҳамюртлари Андрей Цапенко ва Темур Гайнуллин ёрдам беради.
Маълумот учун, футбол бўйича Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилишга отланган Олимпия жамоаси мусобақанинг 1-турида Испанияга қарши баҳс олиб бориб, 2:1 ҳисобида мағлубиятга учради. Иккинчи баҳсда Мисрга қарши кечадиган ўйинда очко олишни умид қилган Темур Кападзе шогирдлари Нант шаҳридаги “Божуар” стадионида 1:0 ҳисобида имкониятни бой берди. Доминикан билан эса дуранг натижа (1:1) қайд этди. Шу билан улар учун Париж Олимпиадаси ўз поёнига етди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ FIFA рефериси Ильгиз Танташев Олимпиада ўйинлари гуруҳ босқичи доирасидаги баҳсда Франция ва Гвинея ўртасидаги ўйинда ҳакамлик қилгани ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь