Париж-2024: Ўзбекистонлик ҳакамлар мезбонлар иштирокидаги ўйинни бошқариб боради
Спорт
−
27 Июль
5151Ўзбекистонлик FIFA рефериси Ильгиз Танташев Олимпиада ўйинлари гуруҳ босқичи доирасидаги баҳсда иш олиб боради. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, Танташев бошчилигидаги бригада мезбон Франция ва Гвинея ўртасидаги ўйинда ишлайди. Танташев қанотларда ҳамюртлари Андрей Цапенко ва Темур Гайнуллин ёрдам беради.
“A” гуруҳидан ўрин олган Франция 1-турда АҚШ вакилларини мағлуб этганди. Агар “уч ранглилар” Гвинеяга қарши учрашувда рақибларини мағлуб этса, муддатидан аввал чорак финалга чиқади.
Мазкур баҳс 28 июль куни Тошкент вақти билан 00:00 да старт олади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2-тур доирасида Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Мисрга қарши майдонга тушиши хабар қилинганди.
LiveБарчаси