Париж-2024: Бугун Ўзбекистон Миср билан куч синашади
Спорт
−
27 Июль
9788Бугун, 27 июль куни Париж шаҳрида давом этаётган Олимпиада ўйинларининг футбол баҳсларида 2-тур учрашувлари бошланади. “C” гуруҳида Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Мисрга қарши баҳс олиб боради.
Мусобақанинг 1-турида Темур Кападзе шогирдлари Испанияга қарши баҳс олиб бориб, 2:1 ҳисобидаги имкониятни бой берган бўлса, Миср вакиллари Доминикан билан дурангга имзо чекканди. Бугунги учрашувда ҳар икки жамоага 3 очко сув ва ҳаводек зарур.
Гуруҳнинг иккинчи ўйинида пешқадам Испания Доминиканга қарши майдонга тушади. Ғалаба испанларни муддатидан аввал плей-оффга олиб чиқади.
Маълумот учун, Ўзбекистон-Миср учрашуви Тошкент вақти билан соат 20:00 да бошланади. Учрашувга Нант шаҳридаги “Божуар” стадиони мезбонлик қилади.
LiveБарчаси