Париж-2024: Ўзбекистон-Миср ўйинига ҳакам тайинланди
Спорт
−
26 Июль
10102Олимпиада ўйинларининг футбол баҳсларидан ўрин олган Ўзбекистон-Миср учрашувини янги зеландиялик Кавана-Вауф Кемпбелл бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.
Унга қанотларда ҳамюрти Тревис Исаак ва соломонлик Мутукера Бернард ёрдам беради. 4-расмий ҳакам вазифаси ямайкалик Ҳамилтон Одеттега ишониб топширилди.
Мисрга қарши баҳсда Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси тўлиқ оқ либосда ҳаракатланади. Дарвозабон эса яшил рангли либосда майдонга тушади.
Маълумот учун, Ўзбекистон - Миср ўртасидаги ўйин 27 июль соат 20:00 да Нант шаҳридаги “Божуар” стадионида бўлиб ўтади.