Париж-2024: Селин Дион ва Леди Гага очилиш маросимида қатнашади

Спорт

image

Машҳур хонандалар Селин Дион ва Леди Гага Париждаги Олимпиада очилиш маросимида чиқиш қилади. Бу ҳақда “The Independent” хабар берди.

Манбага кўра, Дион ва Леди Гага Эдит Пиафнинг “La Vie en rose” қўшиғини куйлайди.

Қайд этилишича, Дион 2022 йилдан буён илк бор саҳнага чиқади, ўшанда у мушакларидаги муаммо туфайли жаҳон турнесини бекор қилган.

Маълумот учун, 56 ёшли Селин Дион “My heart will go on”, “I'm alive” ва бошқа юзлаб машҳур қўшиқлар ижрочиси ҳисобланади. 38 ёшли Леди Гага эса “Bloody mary”, “Judas” каби хит тароналар муаллифи саналади.


Мақола муаллифи

Теглар

Париж Олимпиада Леди Гага Селин Дион

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг