Пара Осиё ўйинлари: Ўзбекистон 2-кунни 3 та олтин билан бошлади

Спорт

image

Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтаётган Пара Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси тонгни 3 та олтин ва 4 та кумуш медаль билан бошлади.

Пара каноэ бўйича эркаклар ўртасида KL3 класси баҳсларида Ҳасан Қўлдашев 42.258 сония натижа билан маррага биринчи бўлиб етиб келди ва олтин медални қўлга киритди.

Пара каноэ бўйича аёллар ўртасида KL3 классида ўтказилган баҳсларда эса Шахноза Мирзаева 50.680 сония натижа билан маррага биринчи бўлиб етиб келди. У делегация ҳисобига навбатдаги олтин медални қўшиб қўйди.

Пара каноэ бўйича эркаклар ўртасида VL3 классида ўтказилган баҳсларда Ҳайитмурод Шерқўзиев 49.345 сония натижа билан маррага биринчи кесиб ўтиб, навбатдаги олтин медалга эгалик қилди.

Пара енгил атлетиканинг аёллар ўртасида F13 классида найза улоқтириш дастурида иштирок этган Нозимахон Қаюмова 43.36 метр натижа билан кумуш медални қўлга киритди.

Пара енгил атлетиканинг аёллар ўртасида F56 классида найза улоқтириш дастурида иштирок этган Наталия Семёнова эса 17.40 метр натижа билан кумуш медалга сазовор бўлди.

Худди шундай пара енгил атлетиканинг F54 классида аёллар ўртасида ядро улоқтириш дастурида иштирок этган Нурхон Қурбонова 7.34 метр натижа билан иккинчи бўлди ва Ўзбекистонга навбатдаги кумуш медални олиб келди.

Пара енгил атлетиканинг эркаклар ўртасида T36 классида  узунликка сакраш баҳсида Иззат Турғунов ўз иштирокини якунлади. У 5.55 метр натижа билан кумуш медални қўлга киритди.


Мақола муаллифи

Теглар

Пара Осиё ўйинлари Ханчжоу

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг