Пандемия даврида сўз эркинлиги ва ахборотдан эркин фойдаланиш хавф остида қолди – Алламжонов
Жамият
−
28 Сентябрь 2020
4504“COVID-19 пандемияси шиддат билан бошланган бу йилда бутун дунёда сўз эркинлиги билан бирга ахборотдан эркин фойдаланиш хам хавф остида қолди”. Бу ҳақда Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик Кенгаши раиси Комилжон Алламжонов бугун, 28 сентябрь куни ахборотдан эркин умумфойдаланишга бағишланган Халқаро онлайн-конференцияда гапирди.
Унинг қайд этишича, пандемия билан кураш тажрибасига эга бўлмаган давлатлар ёлғон, фейк ахборотлар тарқалишини олдини олиш, одамлар ваҳимага тушиб, хаус ҳолат юзага келмаслигини таьминлайман деб ижтимоий тармоқлар ва матбуотни назорат қилишга уринган. Натижада бу ҳолат одамларнинг ахборотни эркин тарқатиш ва ундан эркин фойдалана олиш хуқуқини асоссиз чекланишига олиб келган.
“Пандемия жараёни ҳар бир фуқарога ахборот сув ва ҳаводек зарур эканини кўрсатиб берди. Уйда карантин сақлаб ўтирган фуқародан тортиб, беморлар учун ҳам ахборот ҳаёт-мамот манбаига айланди. Тўғри даволаниш, кўчадаги реал аҳвол, хавфнинг даражаси, давлатнинг олиб бораётган кураши, қабул қиланаётган янги қоидалар хақидаги ахборотлардан ҳар бир фуқаро ўз вақтида хабардор бўлиб туриши керак эди. Шундай экан ахборотлар эркин бўлиши, матбуотни ўз ўрнида сифатли ишлаши ва давлат органларининг бу борадаги маьсулиятини янада ошириш зарур”, дейди Алламжонов.
Фонд Васийлик Кенгаши раисининг алоҳида урғулашича, гап одамларнинг ҳаёти ҳақида бормоқда.
“Айнан шунинг учун ҳам биз бугун конференциямизда муаммоларни очиқ кўтаришимиз, унинг ечимини топиш, шаклланган тажрибалар билан ўртоқлашишимиз керак, деб ҳисоблайман”, дейди Комил Алламжонов.
Конференцияда БМТ Бош котибининг глобал коммуникациялар бўйича ўринбосари Мелисса Флеминг, ЕХҲТ Бош котиби вазифасини бажарувчи Туула Юрьёла, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раисининг ўринбосари Саида Мирзиёева, ЕХҲТ ҳузуридаги Швеция элчиси ва ЕХҲТ нинг 2021 йилдаги Доимий кенгаши раиси Улрика Фунеред, ОАВ эркинлиги масалалари бўйича ЕХҲТ Ваколатхонаси офисининг директори Юрген Хайссель, ЕХҲТ нинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори Жон МакГрегор, БМТ нинг Ўзбекистондаги доимий координатори Хелена Фрейзер, Халқоро матбуот институти Ижрочи директори Барбара Трионфи, Осиё-Тинч океани эшиттиришлар иттифоқининг Бош котиби Жавад Моттаги, шунингдек деярли 40 мамлакатдан 150 га яқин миллий ва халқаро экспертлар иштирок этмоқда.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15