Ахборотдан эркин умумфойдаланишга бағишланган Халқаро онлайн-конференция ўтказилади

Жамият

image

Эртага, 28 сентябрь куни Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори билан биргаликда ахборотдан эркин умумфойдаланишга бағишланган Халқаро онлайн-конференцияни ўтказади. 

Конференцияда БМТ Бош котибининг глобал коммуникациялар бўйича ўринбосари Мелисса Флеминг, ЕХҲТ Бош котиби вазифасини бажарувчи Туула Юрьёла, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгашининг раиси Комил Алламжонов, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раисининг ўринбосари Саида Мирзиёева, ЕХҲТ ҳузуридаги Швеция элчиси ва ЕХҲТ нинг 2021 йилдаги Доимий кенгаши раиси Улрика Фунеред, ОАВ эркинлиги масалалари бўйича ЕХҲТ Ваколатхонаси офисининг директори Юрген Хайссель, ЕХҲТ нинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори Жон МакГрегор, БМТ нинг Ўзбекистондаги доимий координатори Хелена Фрейзер, Халқоро матбуот институти Ижрочи директори Барбара Трионфи, Осиё-Тинч океани эшиттиришлар иттифоқининг Бош котиби Жавад Моттаги, шунингдек деярли 40 мамлакатдан 150 га яқин миллий ва халқаро экспертлар иштирок этиши кутилмоқда.

Тадбир давомида ахборотдан эркин умумфойдаланишнинг муҳимлиги, айниқса COVID-19 пандемияси давридаги аҳамияти билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинади. Ундада ахборотдан эркин фойдаланиш кўламини кенгайтириш бўйича мавжуд ресурслар ҳақида фикр алмашиш, шунингдек илғор халқаро тажрибалар ва сўнгги йилларда Ўзбекистонда ушбу соҳада жамланган ижобий тажрибани ўрганиш имконияти тақдим этилиб, жорий муаммоларни чуқурроқ англаш ва уларни бартараф қилишнинг мумкин бўлган йўлларини муҳокама қилиш учун имкон  яратилади.

Маълумот ўрнида, 2019 йил БМТ Бош Ассамблеясининг 74-сессияси 28 сентябрни Халқаро ахборотдан эркин  умумфойдаланиш куни деб эълон қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЕХҲТ Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди

Баҳолаганлар

12

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг