Пандемия ҳали тугамаслиги аниқ — БМТ 

Олам

image

Коронавирус пандемияси ҳали тугамаслиги аниқ. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш шундай фикр билдирган.  

“Тўрт миллион киши COVID-19 дан вафот этди. Ушбу оғриқли белги пандемияни енгиш учун ҳали кўп йўл босишимиз кераклигини эслатиб туради. Биз тезроқ ҳаракат қилишимиз керак — кўпроқ миқдордаги вакциналар, янада адолат ва бирдамлик билан”, деган Гутерриш. 

Унинг сўзларига кўра, вакциналар “умид нурини беради”, аммо дунёнинг аксарият қисми бу масалада орқада қолмоқда — вирус тарқалишда вакцинадан устундир. 

Гутерриш янги глобал эмлаш режасини ишлаб чиқишга — ҳеч бўлмаганда вакцина ишлаб чиқаришни икки баравар кўпайтириш ва уларнинг тенг тақсимланишини таъминлашга чақирган. Унинг сўзларига кўра, эмлаш — амалий зарурат. 

“Ҳамма эмланмагунча, барча хавф остида қолаверади”, дея хулоса қилган Гутерриш. 

Унинг таъкидлашича, вирус тарқалиши қанчалик фаол бўлса, унинг штаммлари шунчалик кўп пайдо бўлади. 

“Агар вирус ёнғин каби тарқалишига йўл қўйилса, яна миллионлаб одамлар хавф остида қолади”, деган Бош котиб. 

Сўнгги маълумотларга кўра, дунёда коронавирусга чалинганлар сони 185 млн 857 минг 140 кишини ташкил этмоқда. 4 млн 17 минг 885 нафар бемор эса касалликдан вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

БМТ пандемия

Баҳолаганлар

160

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг