“Пахтакор”нинг жорий йилги харажати 100 млрд сўмга яқинлашади – Ортиқхўжаев
Спорт
−
04 Декабрь
6122“Пахтакор” клубининг жорий мавсум учун умумий харажатлари миқдори 100 миллиард сўмга яқинлашган. Бу ҳақда клуб раиси Жаҳонгир Ортиқхўжаев маълум қилди.
“Пахтакор” умуман молиявий жиҳатдан фойда келтирмайди. Кимдир шаҳримизнинг бош жамоасини молиялаштириши керак-ку. Бизнинг ёшлигимиз бу жамоа билан ўтган. Имконимиз борлигида ёрдам беряпмиз. Бутун дунёда 10-15 тача давлатда футболдан фойда келиши мумкин, мен футболдан фойда келишига, жумладан Ўзбекистонда футбол фойда келтиришига ишонмайман”, дейди Ортиқхўжаев.
ОАВ билан мулоқотда Ортиқхўжаев клуб ўз олдига янги мақсадларни қўйгани ва шу мақсадда португалиялик мутахассис Педро Морейрани мураббийликка олиб келганини айтди, бироқ Морейра билан шартномадаги бандга мувофиқ “шерлар”нинг янги устози клубда қанча маош олишини очиқлай олмаслигини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Пахтакор” сербиялик тажрибали футболчиси Драган Черан билан хайрлашгани хабар қилинганди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15