“Пахтакор” Драган Черан билан хайрлашади

Спорт

image

“Пахтакор” клубининг сербиялик футболчиси Драган Черан "шерлар" сафини тарк этади. Бу ҳақда клуб раиси Жаҳонгир Ортиқхўжаев ОАВ билан матбуот анжуманида маълум қилди.

“Драган Черанга фаолиятини якунлаб, мураббийлик фаолиятини бошлашни тавсия берардим. Кейинги йил уни "Пахтакор" режаларида кўрмаяпмиз”, дейди Ортиқхўжаев.

Маълумот учун, 37 ёшли Черан 2018 йилдан буён Тошкент клуби сафида тўп тепиб келаётганди. У “шерлар” билан 5 марта Ўзбекистон чемпиони, 2 марта мамлакат кубоги ва суперкубоги соҳиби бўлди. Трансфермаркт порталида футболчининг қиймати 200 минг еврони ташкил этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Пахтакор” стадиони қайта таъмирланиши хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Пахтакор Жаҳонгир Ортиқхўжаев Драган Черан

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг