“Пахтакор” Ироқда мағлубиятга учради
Спорт
−
01:52 225 1 дақиқа
Бугун, 27 октябрь куни Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси Элит Осиё чемпионлар лигасининг 3-тури доирасида Ироқнинг “Эйр Форс” клубига қарши баҳс олиб борди. Бағдодда бўлиб ўтган учрашув мезбонларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Учрашувдаги ягона гол 70-дақиқада Абдуламир томонидан киритилди. Ушбу гол ироқликларга уч очко тақдим этди.
Шу тариқа, “Пахтакор” Элит Осиё чемпионлар лигасидаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди. Бунга қадар “шерлар” икки учрашувда дуранг қайд этган эди.
Энди “Пахтакор” турнирнинг 4-турида Криштиану Роналду етакчилигидаги “Ал-Наср” жамоасини ўз майдонида қабул қилади. Учрашув жорий йилнинг 2 ноябрь куни бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси ҳам 3-тур доирасида Саудия Арабистонининг “Ал-Иттиҳод” клубига 1:2 ҳисобида мағлуб бўлган эди.
Ҳозирда “Нефтчи” ҳисобида 3 очко мавжуд бўлиб, жамоа Ғарбий минтақа жадвалида 8-ўринни эгаллаб турибди. “Пахтакор” эса 2 очко билан 12-поғонадан жой олган.
Live
Барчаси26 Октябрь
26 Октябрь