P4P рейтинги янгиланди. Аҳмадалиев нечанчи поғонада?

Спорт

image

Бугун, 16 декабрь куни вазн тоифасидан қатъи назар дунёнинг энг кучли боксчилар рейтинги (P4P) янгиланди. Унга кўра WBA ва IBF чемпионлик камарлари соҳиби ўзбекистонлик  Муроджон Аҳмадалиев (10-0) 45-поғонада қайд этилган. 

Рейтингни суперўрта вазн тоифаси мутлақ чемпиони Сауль Альварес (57-1) бошқариб бормоқда. Супероғир вазн тоифасида WBA, IBF, WBO чемпионлик камарлари соҳиби Александр Усик (19-0) иккинчи ўринда қайд этилган бўлса, “Лўлилар қироли” Фьюри (31-0) эса кучли учликка якун ясаб берган. 

Кейинги поғоналардан Наоя Инуэ (22-0), Эррол Спенс (27-0), Теренс Кроуфорд (38-0) ўрин олган.

Украиналик Василий Ломаченко (16-2) ганалик Ричард Коммини мағлуб этганидан сўнг, еттинчи ўрнга кўтарилган. Шунингдек, кучли ўнликда Жош Тэйлор (18-0), Хуан Эстрада (42-3) ва Жорж Камбосос (20-0) номлари ҳам келтирилган. 

Аёллар ўртасида рейтингни ирландиялик Олимпиада ва Жаҳон чемпиони, WBA, WBC, IBF, WBO ва “The Ring” йўналишлари чемпиони Кети Тэйлор бошқариб бормоқда. 

Эслатиб ўтамиз, ушбу рейтингдан собиқ чемпионлар ҳам ўрин олган. Шу сабабли камарларга эгалик қилмайдиган чарм қўлқоп усталари ҳам юқори ўринларда қайд этилган.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Муроджон Аҳмадалиев WBA WBC IBF WBO Александр Усик Проф бокс Сауль Альварес P4P

Баҳолаганлар

494

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг