Озода Нурсаидованинг аҳволи ҳақида маълумот берилди
Маданият-санъат
−
10 Февраль 2019
79872Аввалроқ, таниқли хонанда Озода Нурсаидова юрак хастлиги билан шифохонага ётқизилгани ҳақида хабар берган эдик. Бу хабар яшин тезлигида бутун республика бўйлаб тарқалди.
Озода Нурсаидованинг синглиси Нилуфар видеомурожаатда опасига нисбатан етказилган зарар, таҳдид сабаб у юрак хасталигига чалиниб, шифохонага тушганини айтганди. Нилуфар Нурсаидова ижтимоий тармоқлар орқали опасининг аҳволи ҳақида маълумот берди.
"Кечадан буён телефон тинмаяпти, дуоларингиз, опамга ёзган тилакларингизни етказдим. Аслида опам нима сабаб шифохонага тушганларини очиқлашни ваъда қилган эдим. Лекин, опам буни истамади. Яратган куч-қувват берса бу кунлардан ҳам ўтаман, деб айтдилар", дейди Озоданинг синглиси.
Унинг маълум қилишича, хонанданинг аҳволи айни дамда анча яхши. У тўй хизматига ваъда қилиб қўйгани учун, оёққа туриб, тўйга кетган. Бундан чиқди хавотирга ўрин йўқ.
Қолаверса, Нурсаидова жонли ижрода куйлайдиган хонандалардан саналади. Жонли ижрода эса киши юрагига бир неча баробар ортиқча юк тушади. Демак, Озоданинг юрагига ҳеч нарса хавф солмаяпти, ҳатто, жонли ижро ҳам.
Маълумот ўрнида, Озода Нурсаидова 13 йилдирки мамлакатда норасмий "запрет"да. Юлдуз Усмонова, Шерали Жўраев, Фаррух Зокиров каби хонандалар қаторида узоқ йиллар тақиқда бўлган Озодага ҳали ҳануз тв ва радиолар эшиклари очилганича йўқ. У бугун мамлакатда "запрет"да қолаётган ягона санъаткор ҳисобланади.
Шу ўринда ижтимоий тармоқларда QAlAMPIR.UZ номидан Озода Нурсаидова ҳақида тарқатилаётган ёлғон хабарларга ишонмаслигингизни, QALAMPIR.UZ’га оид ҳар қандай хабар сайтимиз ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларимиз орқали тарқатилишини эслатиб ўтамиз.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь