Озарбайжондан оммавий қабр топилди

Олам

image

Арманистон босқинидан озод қилинган Озарбайжон ҳудудларида яна бир оммавий қабр топилди. Озарбайжон Ички ишлар вазирлигининг хабар беришича, қабр республиканинг Ағдам районидаги ишғолдан озод қилинган Сарижали қишлоғи ҳудудидан топилган. 

Воқеа жойига полиция, прокуратура ва хавфсизлик хизмати етиб келган. 

Тахминларга кўра, қолдиқлар 1992 йилда ўлдирилган ва дафн этилган одамларга тегишли. 

Жорий йилнинг 23-26 февраль кунлари Озарбайжоннинг босиб олинган Хўжаванд райони Эдилли қишлоғи ҳудудидан 7 нафар, 14-30 сентябрь кунлари эса яна 18 кишининг жасади топилиб, дафн этилган жойдан олиб чиқилди. Керакли экспертиза тайинланди, суяк қолдиқларидан намуналар суд-молекуляр-генетик ўрганиш учун манзилга жўнатилди. 


Мақола муаллифи

Теглар

оммавий қабр

Баҳолаганлар

311

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг