КДРда 171 та жасад кўмилган 2 та оммавий қабр топилди

Олам

image

Конго Демократик Республикасининг (КДР) шарқидаги Жанубий Киву провинцияси Увира шаҳрида жами 171 та жасад кўмилган иккита оммавий қабр топилди. Бу ҳақда “Al Jazeera” хабар берди.
 
Хабарларга кўра, Увира шаҳрининг Бурунди билан чегара яқинида жойлашган Киромони туманида 30 та жасад бўлган қабр аниқланган. Кавимвира туманида эса яна бир қабр топилиб, ундан 141 та жасад олиб чиқилган.

Оммавий қабрлар минтақада сўнгги ойларда содир бўлган қуролли тўқнашувлардан кейин ўтказилган текширувлар натижасида аниқланган. Тахминларга кўра, ушбу дафн этилганлар Увира шаҳри “23 март ҳаракати” (М23) исёнчи гуруҳи назорати остида бўлган даврга тегишли.

М23 аъзолари 2025 йил декабрь ойи бошида Увирани назоратга олган, бироқ 2025 йил декабрь охирида халқаро ва дипломатик босимнинг кучайиши фонида шаҳарни тарк этишга мажбур бўлди. Шаҳардаги тўқнашувлар оқибатида 500 мингдан ортиқ киши ўз уйини тарк этишга мажбур бўлди, камида 1500 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди.

Маълумот учун, КДРда М23 исёнчи гуруҳи аъзолари 2025 йил бошидан бери давом этаётган қуролли ҳужумлар оқибатида бир қатор ҳудудларни, жумладан, Шимолий Киву провинцияси маркази – Гома шаҳрини назорат остига олди. Мамлакат шарқидаги жанговар ҳаракатлар туфайли 2025 йилда 1 миллиондан ортиқ киши кўчирилган шахсларга айланди, камида 7 минг киши қурбон бўлди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Конго Демократик Республикасининг шарқидаги Колтан конида юз берган қулаш оқибатида 200 дан ортиқ киши ҳалок бўлган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Конго оммавий қабр Жанубий Киву

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг