Озарбайжон уруш сабаб қийналаётган Европанинг оғирини енгил қилмоқчи
Олам
−
12 Март 2022
16960Озарбайжон қўшни давлатларга газ етказиб беришга, шунингдек Европани ҳам газ билан таъминлашга тайёр. Бу ҳақда Озарбайжон Энергетика вазири Парвиз Шаҳбозов маълум қилди.
"Агар керак бўлса, Туркияга қилганимиз каби қўшни давлатларга ҳам газ етказиб беришни кўпайтиришга тайёрмиз. Шунингдек, Европага газ етказиб беришни кўпайтириш учун режа тузиб чиқишимиз зарур", деган Шаҳбозов “Анталия дипломатик форуми”даги нутқи чоғида.
Унинг қўшимча қилишича, мамлакат Европани таъминлаш учун етарли миқдорда газ захирасига эга.
“Озарбайжон бугунги кунда газ ишлаб чиқаради, сотади ҳамда экспорт имкониятларини оширади. Бизда маълум шароитларда, яқин 100 йилда фойдаланиш мумкин бўлган газ захираларимиз мавжуд. Европага ҳам газ етказиб бериш учун захираларимиз бор", дейди Энергетика вазири.
Айтиш жоизки, жорий йийлнинг февраль ойи бошида АҚШ Украина билан бўладиган уруш натижасида Россия газ экспортини тўхтатса, Европага газни Қатардан импорт қилишда воситачилик қилишини билдирганди.
Россия-Украина уруши фонида Европада газ нархи кундан-кунга ошиб бораётганди. Жорий йилнинг 7 мартига келиб, 1000 куб метр учун 3000 доллардан ошиб, тарихий рекордни янгилади. Сўнгги маълумотларга кўра, Европада савдолар вақтида газ нархи 1 000 куб метр учун 1 308 долларгача тушган.
LiveБарчаси