Япония Россия газидан воз кечган Европага газ экспорт қилди

Олам

image

Япония мамлакат эҳтиёжидан ортиб қолган сиқилган табиий газ ортилган танкерларни Европага йўналтирди. Бу ҳақда, бугун 9 февраль куни мамлакат Энергатика, савдо ва соноат вазири Коити Хагиуда матбуотга маълум қилган. 

"Япония компанияларининг хоҳишига асосан сотилган бир нечта суюлтирилган табиий газ танкерлари февраль ойида ўз манзилига етиб бориш учун аллақачон Европага йўл олган", деган вазир. 

Хагиуданинг таъкидлашича, жорий йил март ойида Европага яна бир қанча табиий газ танкерлари юборилади.

Бундан ташқари унинг қўшимча қилишича, “минтақадаги жиддий вазият ортидан табиий газ тақчиллигини бошидан кечираётган Европага газ етказиб бериш учун Япония олдинги қаторда туради”. 

Вазирга кўра, АҚШнинг Япониядаги элчиси ва Евроиттифоқнинг мамлакатдаги вакили билан бўлган учрашув мобайнида, Япония ҳукумати ва томонлар Европадаги газ тақчиллигига қарши бирга курашишга келишиб олган. 

Аввалроқ, Япониядаги ахборот агентлиги “Nikkei” мамлакат саноатидан ортиб қолган табиий газ захираси миқдори 10 фоизга етгани ва у Украинада бошланиши эҳтимол қилинаётаган уруш оқибатида газ тақчиллиги юзга келса, Европага экспорт қилиниши ҳақида хабар берган эди. 

Мамлакатдаги табиий газ захираси жорий йил 30 январь ҳолатига кўра, 1,67 миллион тоннани ташкил қилмоқда. 

Бундан ташқари АҚШ Украина билан бўладиган уруш натижасида Россия газ экпортини тўхтатса, Европага табиий газни Қатардан импорт қилишда воситачилик қилишини билдирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

662

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг