Озарбайжон Украинага 7,6 миллион доллар ажратди
Олам
−
17 Июль 2023
5542Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев бугун, 17 июль куни Украинага инсонпарварлик ёрдами учун 7,6 миллион доллар ажратиш ҳақидаги фармонни имзолади. Тегишли ҳужжат Озарбайжон давлат раҳбари сайтида эълон қилинди.
“Украинага инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш мақсадида электр жиҳозларини сотиб олиш ва жўнатиш учун Озарбайжон давлат бюджетида назарда тутилган Президентнинг захира фондидан республика энергетика вазирлигига манат эквивалентида 7,6 миллион доллар ажратилади”, дейилади буйруқда.
Маълумот учун, ўтган йилнинг декабрида Озарбайжон Украинага электр жиҳозлари – 45 та қувват трансформатори ва 50 та генератордан иборат инсонпарварлик юкини жўнатган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Украинани тиклаш бўйича Лондон конференциясида қатнашган Озарбайжон Ташқи ишлар вазири Жайҳун Байрамов Баку Украинани тиклаш учун 10 миллион доллар ажратмоқчи эканини айтганди.
LiveБарчаси