Озарбайжон Тоғли Қорабоғда халқаро аэропорт қуришни бошлади 

Олам

image

Тоғли Қорабоғдаги Фузули туманида халқаро аэропорт қурилиши бошланган. Бу ҳақда Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев эълон қилди. 

"Фузули аэропорти ҳақида гапирадиган бўлсак, иш аллақачон бошланган. Биз зудлик билан миналарни тозалашга оид муаммоларни ҳал қилишни бошладик, чунки биринчи навбатда ҳудудда айнан шу нарсага эҳтиёж бор эди, ҳозирда бу жараён тугашга яқин турибди", деган у. 

Алиев аэропортнинг 2021 йилда фойдаланишга топширилишини қўшимча қилган. 

Бакуга кўра, аэропорт куз фасли бошида фойдаланишга топширилиши мумкин. 

Маълумот ўрнида, 2020 йил сентябрь ойи охирида Тоғли Қорабоғда ҳарбий ҳаракатлар қайта бошланди, бу 1988 йилда бошланган можаронинг давоми бўлди. Янги тўқнашув тинч аҳолининг қурбон бўлишига олиб келди. 

Сулҳ битимини тузишга бўлган бир неча уринишлардан сўнг, 9 ноябрь куни Россия, Арманистон ва Озарбайжон раҳбарлари 10 ноябрдан бошлаб Тоғли Қорабоғда ўт очишни тўхтатиш тўғрисида қўшма баёнот қабул қилди.  

Россия тинчликпарвар кучлари Тоғли Қорабоғга жойлаштирилди.
Арманистон фуқаролари шартномани имзолашни таслим бўлиш деб қабул қилди, шу муносабат билан Ереванда Бош вазир Никол Пашиняннинг истеъфосини сўраб норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Намойишлар ҳозирда яна авжига чиққан. 

Шартномага мувофиқ, Ағдам вилояти 20 ноябрда, Калбажар вилояти 15 ноябрда, Лочин вилояти 1 декабрда Озарбайжон назорати остига ўтди. 


 

 


Мақола муаллифи

Теглар

аэропорт Тоғли Қорабоғ

Баҳолаганлар

36

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг