Урушнинг барча сирларини ошкор қилишга ҳали эрта — Илҳом Алиев
Олам
−
24 Ноябрь 2020
7957Озарбайжон назоратига ўтган Ағдамда, Қорабоғдаги можаро авж олган пайтда махсус ҳарбий операция режалаштирилган. Бу ҳақда Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев маълум қилди.
“Урушнинг барча сирларини ошкор қилишга ҳали эрта. Вақт келади, кўп нарса ойдинлашади. Аммо бугун мен айтишим мумкинки, Ағдамдаги операция режалаштирилган эди. Биз барибир Ағдамни озод қилар эдик. Аммо катта йўқотишлар бўлиши мумкин эди”, дея Озарбайжон раҳбарининг сўзларини келтиради РИА Новости.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ҳарбийлари Тоғли Қорабоғни миналардан тозалашни бошлагани хабар қилинди.
“Россия муҳандислик бўлинмалари тинчликпарварлик кузатув пунктлари ва жамоат йўллари орқали ҳаракатланиш маршрутида муҳандислик разведкаси ва миналардан тозалаш бўйича вазифаларни бажаради”, дейилади хабарда.
Жорий йилнинг 9 ноябрь куни Россия ва Озарбайжон Президентлари Владимир Путин, Илҳом Алиев ҳамда Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Тоғли Қорабоғдаги ҳарбий ҳаракатларни тўлиқ тўхтатиш тўғрисида қўшма баёнот имзоладилар.
Баёнотга кўра, Арманистон ва Озарбайжон эгаллаб турган позицияларида тўхтади, кейин бир қатор туманлар Баку назорати остига ўтиши белгиланди. Томонлар ўзаро асирлар, ярадорлар ва ҳалок бўлганларнинг жасадларини алмашишни аллақачон бошлади.
Шунингдек, 1960 кишидан иборат Россия тинчликпарвар кучлари алоқа линияси ва Қорабоғни Арманистон билан боғлайдиган Лочин йўлаги бўйлаб жойлаштирилди.
Умиджон Нозимжонов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь