Озарбайжон “Қасос операцияси”ни ўтказди

Олам

image

Бугун, 13 февраль куни Озарбайжон Давлат чегара хизмати бўлинмалари Арманистон Қуролли кучлари томонидан бир кун олдин содир этилган “провокация”га жавобан “Қасос операцияси”ни ўтказди. Бу ҳақда бошқарма матбуот хизмати хабар берди.

Билдирилишича, Арманистоннинг Кофан вилояти Неркин-Анд аҳоли пункти яқинидаги Арманистон қуролли кучларининг жанговар пости бутунлай йўқ қилинган. Кеча, 12 февраль куни ушбу ҳудуддан Давлат чегара хизматининг озарбайжонлик ҳарбий хизматчилари ўққа тутилгани маълум қилинган. Вайрон қилинган жанговар пост шахсий таркиби орасида қурбонлар борлиги айтилмоқда.

“Арманистон томонининг Озарбайжон-Арманистон шартли давлат чегарасидаги оператив вазиятни кескинлаштиришга қаратилган ҳар бир провокациясига бундан буён янада жиддийроқ ва қатъий чоралар кўрилади”, дейилади Давлат чегара хизмати хабарида.

Арманистон томони эса Неркин-Анд қишлоғи йўналишида мамлакат қуролли кучларининг икки нафар ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлганини билдирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Озарбайжон Арманистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг