Ойбек Ҳамроев Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари бўлди
Жамият
−
24 Октябрь 2023
9541Ойбек Неъматович Ҳамроев Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари – вилоят инвестициялар, саноат ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълумот учун, Ойбек Ҳамроев 1984 йилда Бухоро вилоятининг Бухоро туманида туғилган.
2006 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (бакалавр) ва 2012 йилда Сиёсий тадқиқотлар институти (Япония, магистратура)ни тамомлаган.
2006 йилдан буён инвестиция вазирлигида турли лавозимларда ишлаб келган, 2023 йил февралида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланган.
Самарқанд вилоят ҳокимининг инвестиция масалалари бўйича ўринбосари лавозимида Ойбек Мирзабеков ишлаб келаётган эди.
LiveБарчаси