ОТМларга кириш имтиҳонлари бошланди

Жамият

image

Бугун, 14 июль куни соат 8:00 да 2024/2025 ўқув йили учун профессионал ва олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тест имтиҳонлари бошланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги хабар берди.

Имтиҳонлар республиканинг 73 та ёпиқ турдаги биноларида ўтказилади. Жорий йилда 805 минг 688 нафар абитуриент тестларда иштирок этади. Имтиҳонлар 25 июлгача давом этади.

Тест 14-25 июль кунлари 2 сменада бўлиб ўтади.

1-смена: 8:00 да;

2-смена: 15:00 да бошланади.

Абитуриентлардан тест синовлари бошланишидан камида 1,5 соат олдин белгиланган ҳудудда келиши, тестга пасспорт (ID) ва абитуриент рухсатномаси билан келиш талаб қилинади.

Тестни ечиш учун 3 та мажбурий фанларга 60 дақиқа, 2 та мутахассислик фанига 120 дақиқа вақт берилади. Тест синовида иштирок этган абитуриентлар ўз натижаларини 3 хил усулда билишлари мумкин:

  • my.uzbmb.uz сайтининг “Натижани олиш” бўлимидан паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритган ҳолда;
  • mandat.uzbmb.uz сайти орқали абитуриент қайд варақаси ёки абитуриент рухсатномасида кўрсатилган абитуриентнинг ID-рақамини киритган ҳолда;
  • Билимни баҳолаш агентлигининг қуйидаги Telegram ботларига абитуриент қайд варақаси ёки рухсатномасида кўрсатилган абитуриентнинг ID-рақамини юборган ҳолда:

@e_dtm_mandatbot;

@e_dtm_mandat1bot;

@e_dtm_mandat2bot;

@e_dtm_mandat3bot;

 @e_dtm_mandat4bot.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОТМларга кириш учун тест синовлари қачон бошланиши хабар қилинганди. Шунингдек, абитуриентлардан т​​​​​​eст синови олинадиган бинолар рўйхати эълон қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ тест имтиҳонлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made