ОТМларда ўқитилаётган 60 та йўналиш техникумларга ўтказилади
Жамият
−
15 Июнь 2022
12837Олий таълим вазирлигига айрим таълим йўналишларини олийгоҳдан техникумга ўтказилади. Бу ҳақда бугун, 15 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш ва мономарказлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирларига бағишланган йиғилишда сўз очилди.
Қайд этилишича, Иқтисодиёт университетида туризм менежменти, реклама иши, меҳнат муҳофазаси, Транспорт университети ва Андижон машинасозлик институтидаги автомобиль сервиси йўналишларини техникумларга ўтказиш бўйича етарли база мавжуд. Бундай касблар ўнлаб топилади.
Шу боис, техникумлари мавжуд 62 та олийгоҳ ректорларига:
• олийгоҳларда ўқитилаётган камида 60 та йўналишни техникумларга ўтказиш;
• техникумларни ўтказиладиган таълим йўналишлари бўйича ўқув дастурлари ва дарсликлар билан таъминлаш;
• техникумларда ўзининг кафедралари филиаллари ва ўқув лабораторияларини ташкил этиш топширилди.
Келгуси йил 1 январдан бошлаб илмий даражаси бор техникум ўқитувчиларининг иш ҳақи олийгоҳ ўқитувчилариникига тенглаштирилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь