ОТМга киришда қизлар учун грантлар 2 карра оширилади – Президент

Жамият

image

Бугун, 29 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси бўлиб ўтмоқда. Мурожаатнома давомида Президент ОТМларга киришда қизлар учун грантлар сони 2 бараварга оширилишини айтди.

Шавкат Мирзиёевнинг сўзларига кўра, хусусий олийгоҳларга давлат буюртмаси бўйича қабул қилиш амалиёти йўлга қўйилади. Давлат грантлари 25 фоизга оширилади. Эҳтиёжманд оилаларнинг қизлари учун ОТМларда грантлар сони 2 бараварга кўпайтирилиб, 2 мингтага етказилади. 

Аъло баҳога ўқиётган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг қизлари учун стипендиялар ташкил этилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Мурожаатнома

Баҳолаганлар

50

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг