ОТМга кириш тести учун пул тўламайдиган абитуриентлар тоифаси маълум қилинди
Жамият
−
23 Июнь 2023
10336Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тест синови учун тўловни амалга оширмайдиган абитуриентлар тоифаси маълум қилинди.
Унга кўра, қуйидаги тоифалар Президент Шавкат Мирзиёевининг 2019 йил 14 майдаги Қарори ва 2022 йил 20 апрелдаги Фармонига мувофиқ тест синови учун тўловдан озод этилган.
Булар:
- тест синовлари ташкил этилаётган йилда таълим муассасаларини тугатган абитуриентлар;
- ногиронлиги бўлган шахслар;
- тўлиқ давлат таъминотидаги шахслар (Меҳрибонлик уйи ва Болалар шаҳарчасининг битирувчилари);
- “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатга олинган шахслар ва уларнинг фарзандлари;
- “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар;
- имтиёз асосида тўғридан-тўғри талабаликка тавсия этиладиган абитуриентлар тўловни амалга оширмайди.
Муҳсинжон Умурзоқов