ОТМда рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 4 кунда икки баравар кўпайди

Жамият

image

Айни кунларда Ўзбекистон олий таълим муассасаларига кириш учун рўйхатдан ўтиш авж палласида. Рўйхатдан ўтиш муддати эса тобора охирлаб боряпти.

Бугун, 6 июль ҳолатига рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 270 минг нафардан ошиб кетди. Бу ҳақда Давлат тест маркази маълум қилди.

Кундузги таълим шаклига - 230 217 нафар;
Кечки таълим шаклига - 1 704 нафар;
Сиртқи таълим шаклига - 42 701 нафар.

Жами 274 622 нафар абитуриент рўйхатдан ўтган.

Маълумот учун, абитуриентларнинг рўйхатдан ўтиши 15 июлгача (шу куни ҳам) давом этади.

Аввалроқ, 2 июль ҳолатига 114 минг нафардан ошгани ҳақида хабар берган эдик. Энг кўп абитуриент Ўзбекистон халқаро ислом академиясида рўйхатдан ўтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

қабул ДТМ

Баҳолаганлар

82

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг