Магистратурага қабул жараёнлари бошланди
Жамият
−
01 Июль
5732Бугун, 1 июль кунидан Ўзбекистонда республика давлат олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига онлайн рўйхатдан ўтиш бошланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, 2024-2025 ўқув йили учун давлат ОТМларининг магистратура мутахассисликларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни топшириш жараёни вазирликнинг расмий magistr.edu.uz платформаси орқали 30 июль кунига қадар (шу куни ҳам) давом этади.
“Магистратура мутахассисликларига танловларда белгиланган талаб даражасидаги миллий ёки халқаро сертификатга эга шахслар иштирок этиши мумкин”, дейилган вазирлик хабарида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2 йиллик стажи бор ёшлар корхона тавсияси билан ОТМга қабул қилиниши ҳақида хабар берилганди.