ОТБ Ўзбекистонга 273 миллион доллар қарз беряпти. Бу сафар нимага?
Жамият
−
22 Февраль 2022
8438Бугун, 22 февраль куни Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистондаги минтақавий алоқалар учун муҳим бўлган миллий йўлларни реконструкция қилиш ва модернизация қилишга 273,85 миллион доллар миқдорида кредит ажратишни маъқуллади. Бу ҳақда Банк Матбуот хизмати хабар бермоқда.
“Қўшни давлатлар билан савдо ва транспортни осонлаштирадиган ишончли йўл тармоқлари денгизга чиқиш имконияти бўлмаган мамлакат сифатида Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсишида муҳим аҳамият касб этади. ОТБ ҳукуматнинг ўз миллий йўлларини яхшироқ, хавфсизроқ ва иқлимга чидамлироқ қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга интилади – бу Ўзбекистоннинг минтақавий транспорт ва логистика маркази сифатидаги салоҳиятини рўёбга чиқаришга ёрдам беради”, дейди ОТБнинг Марказий ва Ғарбий Осиё бўйича Бош директори Евгений Жуков.
Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг мавжуд йўл тармоқлари баъзи талабларга жавоб берса-да, улар ёмон аҳволда ва қайта тиклашни талаб қилади.
ОТБ лойиҳаси Сурхондарё вилоятидаги Дербент ва Денов ўртасидаги 106 километрга яқин давлат йўлини янгилайди ва Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу (А380) автомобиль йўлининг қарийб 87 километрини реконструкция қилиш имкониятини беради.
“А380 автомагистрали Афғонистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистонни боғловчи Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлик (САРЕС) 2-коридорининг бир қисмидир”, дейилади хабарда.
Лойиҳа натижасида сифатсиз бетон қопламали йўллар кенгайтирилади ва уларнинг ҳолати яхшиланади, саёҳат вақти ва транспорт воситаларинининг харажатлари сезиларли даражада камаяди.
Шунингдек, автобус тўхташ жойлари ҳамда пиёдалар учун қулай шароитлар таъминланади, аниқроқ белгилар ва бошқа хавфсизлик функциялари қўшилади. Автотранспорт воситаларининг ортиқча юкланишининг ва юлка шткастланишининг олдини олиш учун Дербент ва Денов яқинида иккита ҳаракатда тортиш тизими ўрнатилади.
“Ушбу лойиҳа доирасидаги йўл муҳандислиги йўл ҳаракати хавфсизлиги, иқлимга чидамлилик ва иқтисодий самарадорликни ошириш учун халқаро эътироф этилган стандартларга мос келади”, дейди ОТБнинг Марказий ва Ғарбий Осиё бўйича транспорт ва коммуникациялар бўйича директори Хидеаки Ивасаки.
LiveБарчаси
Асад ҳокимияти ағдарилди.
08 Декабрь