Отабек Умаров ЎФАнинг келгуси режалари билан танишди

Спорт

image

Кеча, 5 декабрь куни Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси  раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров ва мутасаддилар Ўзбекистон футбол ассоциациясига (ЎФА) бориб, ташкилотнинг келгуси режалари билан танишди.

Йиғилишда Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг 2028 йил Лос-Анжелес мезбонлик қиладиган Олимпия ўйинларидаги иштирокини таъминлашга қаратилган стратегик режалар юзасидан фикр алмашилди.

Ўзбекистон ёшлар ва аёллар терма жамоаси мураббийлари томонидан жамоаларнинг 2028 йилги Олимпиадага қадар тайёргарлик режалари ҳақида маълумот берилди. Ушбу режалар жамоавий ишлаш самарадорлигини ошириш, жисмоний тайёргарликни яхшилаш, халқаро мусобақаларда муваффақиятли иштирок этиш, футболчиларнинг ривожланиш кўрсаткичларини илмий таҳлил қилиб бориш ва замонавий тиббий хизмат кўрсатишни ўз ичига олади.

Учрашув давомида, шунингдек, инфратузилмани халқаро стандартларга мослаштириш, фармакология ва диетология соҳаларида илмий ёндашувларни кенг жорий этиш бўйича ҳам фикр алмашилди.

Йиғилиш якунида МОҚ ҳамда ЎФА футбол спорт турини Лос-Анжелес-2028 Олимпия ўйинларига юқори савияда тайёрлаш ва Ўзбекистон футболи олдида турган янги мақсадларни амалга ошириш йўлида ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Отабек Умаров Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Лос-Анжелес

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг