Отабек Умаров Цзиньпин ва унинг рафиқаси билан учрашди

Жамият

image

Президент Шавкат Мирзиёевнинг кенжа куёви – Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти Отабек Умаров Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин билан учрашди. Бу ҳақда вице-президент ўз Telegram-каналида маълум қилди. 

Қайд этилишича, мазкур учрашув бугун, 23 сентябрь куни Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ХIХ Осиё ўйинларининг тантанали очилиш маросими фонида бўлиб ўтган. 

“Бу узоқ кутилган воқеа арафасида энг илҳомлантирувчи учрашувдир. Хитой Халқ Республикасининг муҳтарам Раиси Си Цзиньпин жанобларига ва уларнинг рафиқалари Пэн Лиюань  хонимга Осиё Олимпия Кенгаши фаолиятига бўлган эътиборлари учун ташаккур”, деб ёзган Умаров. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Отабек Умаров Ханчжоу шаҳридаги Ўзбекистон делегацияси билан учрашган эди. Вице-президент бугун, 23 сентябр куни Ханчжоу-2022 ХIХ ёзги Осиё ўйинларининг тантанали очилиш маросимида Осиё Олимпия кенгаши раҳбарияти таркибида иштирок этиши режалаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Отабек Умаров Си Цзиньпин Ханчжоу

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг