Отабек Шукуровнинг Туркиядаги кейинги манзили аниқ бўлди
Спорт
−
06 Февраль
14876Туркиянинг “Фотиҳ Карагюмрук” клубини тарк этиб, ҳозирда эркин агентга айланган Ўзбекистон миллий терма жамоаси етакчи футболчиларидан бири Отабек Шукуров фаолиятини бошқа бир турк клубида давом эттиришга яқин турибди. Бу ҳақда Туркиянинг “Mottofutbol” нашри хабар берди.
Манбага кўра, туркиялик машҳур футболчи Бурак Йилмаз мураббийлик қилувчи “Кайсериспор” клуби Шукуров билан ўзаро келишиб олган.
“Кайсериспор” ҳозирда Туркия чемпионатида ортда қолган 24 та турдан сўнг 28 очко билан 13-ўринда бормоқда. Жамоа кейинги ўйинини 12 февраль куни лига грандларидан бири “Бешиктош”га қарши ўз уйида ўтказади.
Маълумот учун, Отабек Шукуров Туркиядаги фаолияти давомида 46 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. 27 ёшли футболчининг “Transfermarkt”га кўра қиймати 2,5 миллион еврони ташкил этади.
LiveБарчаси