Отабек Шукуров “Шаржа” билан шартномасини узайтирди

Спорт

image

Бугун, 20 август куни Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров БААнинг “Шаржа” клуби билан шартномасини узайтирди. Бу ҳақда клуб Instagram саҳифасида хабар берилди.

Унга кўра, 25 ёшли Шукуров клуб билан 2023 йилгача бўлган янги шартномага имзо чеккан. Қашқадарёлик футболчининг амалдаги шартномаси 2021 йилнинг охирига қадар тузилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Отабек Шукуров “Шаржа”га “Бунёдкор”дан 2018 йил кўчиб ўтган. Амирликлар сафида 71 учрашувда майдонга тушиб, 6 гол урган ва 5 голга узатмани амалга оширган.

Аввалроқ, Отабек Шукуров “Мард ўғлон” давлат мукофотига муносиб кўрилгани ҳақида хабар берган эдик. Шунингдек, спортчи ўзи туғилиб ўсган Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида 100 дан ортиқ ёшлар таҳсил олишига мўлжалланган ўқув маркази очган.


Мақола муаллифи

Теглар

Отабек Шукуров Шаржа Футбол Ўзбекистон МТЖ Баа

Баҳолаганлар

31

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг