Отабек Холматов WBA камарини қўлдан чиқарди

Спорт

image

Бугун, 3 март куни ўзбекистонлик профессионал боксчи Отабек Холматов Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) камари учун жангда америкалик Раймон Фордга қарши жанг ўтказиб, мағлубиятга учради.

АҚШнинг Нью-Йорк штати, Верона шаҳрида ўтказилган жанг тўлиқ 12 раунд давом этди. Дастлабки раундларда устунлик Ўзбекистон вакили тарафида бўлди. Раундларнинг иккинчи ярми стартида америкалик боксчи ташаббусдаги мувозанатни тиклади. Охирги раундларда эса Форд устунликни ўз томонига оғдирди ва 12-раундда Раймонднинг кетма-кет йўллаган зарбаларидан сўнг ҳакам баҳсни тўхтатиб, техник нокаут қайд этди.

Шундай қилиб, 25 ёшли Холматов профбоксдаги биринчи мағлубиятини қабул қилиб олди. Форд эса профрингдаги 15-ғалабасини тантана қилди ва WBA камари соҳибига айланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Отабек Холматов WBA камари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг