Ота-оналарга фарзандларини жисмоний жазолаш тақиқланиши мумкин
Жамият
−
27 Февраль
4161Ўзбекистонда ота-оналарга болаларни тарбиялашда жисмоний жазо қўллаш тақиқланиши мумкин. Бу ҳақда болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилган қонун лойиҳасида келтирилган.
Қонунчилик палатасининг 27 февралдаги мажлисида ушбу қонун лойиҳаси биринчи ўқишда консептуал жиҳатдан кўриб чиқилиб, қабул қилинган.
Қонун лойиҳасида болаларни зўравонликдан ҳимоя қилишда ота-оналарнинг иштироки ва уларнинг мажбуриятлари белгилаб қўйилмоқда. Жумладан, ота-оналар болаларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиши, уларга ғамхўрлик кўрсатиши ҳамда зарарли таъсир кўрсатувчи ахборотдан ҳимоя қилиши шартлиги, болаларни тарбиялашда уларни жисмоний жазолаш тақиқланиши назарда тутилмоқда.
“Болага қандай муносабатда бўлсак, унга қандай тарбия берсак, шундай келажак ясаймиз” , деб ёзди Алишер Қодиров ушбу қонун лойиҳаси ҳақида.
Шунингдек, таълим ташкилотларида болаларга нисбатан зўравонликка йўл қўйилмаслиги, таълим муассасаларида интизомий жазо чораси сифатида зўравонликнинг ҳар қандай шакли, шу жумладан жисмоний жазо ва бошқа шафқатсиз хатти-ҳаракатларни амалга ошириш ёки қадр-қимматни камситувчи муомалани қўллашга йўл қўйилмаслиги қатъий белгиланмоқда.
Сарвар Хуррамов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь