Ота қиморга пул топиш учун бир яшар ўғлини сотиб юборди
3-саҳифа
−
10 Октябрь
14405Индонезиялик эркак ўзининг 11 ойлик ўғлини пулини қимор ўйинларига сарфлаш учун сотиб юборди. Бу ҳақда “Daily Mail” хабар берди.
Қайд этилишича, ота ўзининг қимор ўйинларига қарамлигини молиялаш учун шартнома тузган. Маълум қилинишича, эркак болани сотишдан 800 долларга яқин пул олган. Воқеа она ўғлининг йўқолганини пайқаб, полицияга мурожаат қилганида очиқланган.
Далиллар босими остида индонезиялик жиноятга иқрор бўлган ва самимий иқрорнома ёзган. Харидор деб тахмин қилинганлар ҳам Индонезияда 15 йилгача қамоқ ва катта жарима билан жазоланадиган одам савдосига алоқадорликда гумон қилиниб, ҳибсга олинган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Самарқандда 13 ёшли қизини 25 минг долларга сотиб, савдони ресторанда “нишонлаётган” аёл қўлга тушганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь