Остонада “Марказий Осиё – Хитой” саммити бошланди (видео)
Олам
−
17 Июнь 3032 1 дақиқа
Қозоғистон пойтахти Остонадаги Мустақиллик саройида бугун, 17 июнь куни “Марказий Осиё – Хитой” иккинчи саммити бошланди.
Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев мезбонлигидаги саммитда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳаммедов ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин иштирок этмоқда.
Тадбир олдидан давлат раҳбарини Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев кутиб олди. Кутиб олиш маросими ва қўшма фотосессиядан сўнг делегациялар раҳбарлари саммитда иштирок этиш учун залга ўтди.

Таъкидлаш жоизки, бу форматдаги биринчи саммит Марказий Осиё давлатлари ва Хитой ўртасидаги шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш ва амалий ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида 2023 йил май ойида Хитойнинг Сиань шаҳрида бўлиб ўтган эди.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 17 июнь куни мазкур саммит олдидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин музокара ўтказганди. Етакчилар ҳузурида Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича икки томонлама музокаралар якунлангани тўғрисида баённома имзолангани эълон қилинди.
Live
Барчаси