Остон Ўрунов Эронда яна 2 йил ўйнайди

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Персеполис” клуби футболчиси Остон Ўрунов форс жамоаси билан яна 2 йиллик шартнома имзолади. Бу ҳақда клубнинг матбуот хизмати хабар берди. 

Манбага кўра, ўзбекистонлик вингернинг “Персеполис” билан янги шартномаси 2027 йилгача амал қилади. Ўрунов клуб сафига 2024 йилги мавсумда келиб қўшилган. У жамоа таркибида жорий мавсум барча мусобақаларда 14 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голга ассист амалга оширди.

Маълумот ўрнида, 24 ёшли футболчининг нархи “Transfermarkt” порталида 2,50 миллион еврога баҳоланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон терма жамоасининг бошқа бир футболчиси Жалолиддин Машарипов клуби билан икки йиллик шартнома тузгани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Остон Ўрунов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг