Ўзбекистон МТЖ аъзоси Эрон клуби билан шартномасини узайтирди
Спорт
−
02 Январь
2940Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Истиқлол” клуби футболчиси Жалолиддин Машарипов форс жамоаси билан яна 2 йиллик шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, ўзбекистонлик вингернинг “Истиқлол” билан янги шартномаси 2027 йилгача амал қилади. Машариповга Фарғонанинг “Нефтчи” клуби жиддий қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди, бироқ футболчи жорий клубида фаолиятини давом эттиришга қарор қилди.
Маълумот ўрнида, футболчи эронликлар сафига 2023 йилда келиб қўшилган. У жорий мавсум жамоа таркибида барча мусобақаларда 21 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ва 3 та ассист қайд этди. 31 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячининг нархи “Transfermarkt” порталида 1,80 миллион евро этиб белгиланган.
LiveБарчаси