Осмондаги сарой. Роман Абрамовичнинг шахсий самолётига саёҳат (фотогалерея)

Бу қизиқ 34030
image

Британиянинг “The Sun” нашри россиялик олигарх, “Челси“ клуби эгаси Роман Абрамовичнинг сирларидан бирини ошкор қилди. Маълум бўлишича, унинг севимли “Бандит” хусусий самолётининг салонида 66 миллион фунт стерлинг миқдорида 30 та меҳмон учун ҳашаматли зиёфат хонаси ва олтин буюмлар мавжуд.

Россиялик олигарх уни 2004 йилда, Англиянинг “Челси“ футбол клубини сотиб олганидан бир йил ўтиб харид қилган. Хуллас, Абрамовичнинг “Бандит“и осмонда жойлашган саройдир. Бунга ўзингиз гувоҳ бўлинг.

Фото: Jet Aviation

Бортда зиёфат хонаси мавжуд бўлиб, унда 30 та меҳмонга атаб зиёфат ўтказиш мумкин.

Фото: Jet Aviation

Модификациянинг бир қисми сифатида ошхона, офис ва икки кишилик ётоқхона ўрнатилган.

Фото: Jet Aviation

Самолётнинг ички қисми қимматбаҳо металл ва ёғочдан, шу жумладан каштан ва олтин безаклардан ясалган.

Фото: Jet Aviation

“Бандит“ АҚШ Президенти Дональд Трамп эгалик қиладиган “Air Force One” билан бир хил хавфсизлик тизимига эга.

Фото: Jet Aviation

Тахминан 1,5 миллион фунт стерлингга тенг ҳаво ҳужумига қарши тизим самолётга қарата учирилган ҳар қандай баллистик ракеталарга қарши туришга қодир.

Нуруллоҳ Шарипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1437
Рейтинг: 3.1
t
×