Осиёдаги энг бой оилалар эълон қилинди

Бу қизиқ

image

Ҳиндистонлик миллиардер Мукеш Амбани оиласи Осиёнинг энг бой 20 та оиласи рўйхатида биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар берди.

Қайд этилишича, рўйхатга Ҳиндистон, Таиланд, Хитой, Индонезия, Малайзия ва бошқа мамлакатларнинг энг бой оилалари киритилган. Ҳиндистоннинг энг йирик саноат конгломератларидан бири бўлган Reliance Industries компаниясига эгалик қилувчи Мукеш Амбани 90,5 миллиард долларлик молиявий активлари билан рўйхатда биринчи ўринни эгаллаган.

Иккинчи ўринда таиландлик Черавонот оиласи жойлашган бўлиб, унинг бойлиги 42,6 миллиард долларни ташкил этади, у озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган ва Осиё бўйлаб телекоммуникация бизнесига эга Charoen Pokphand компаниясига раҳбарлик қилади. Учинчи ўринни эса индонезиялик банкир Хартоно олган. Унинг оиласи 42,2 миллиард долларга эга.

Маълумот учун, Ҳиндистондаги миллиардерларнинг умумий бойлиги сўнгги 10 йил ичида 3 баробар ошди ва ҳозирда 905,6 миллиард долларни ташкил этади. Швейцариянинг энг йирик молиявий холдинги UBS Group маълумотларига кўра, ҳинд миллиардерлари сони бу даврда икки баравар кўпайган. Шунингдек, оилавий бизнес Ҳиндистоннинг иқтисодий ўсишида муҳим роль ўйнайди ва мамлакатнинг иқтисодий ўзгаришига сезиларли таъсир кўрсатади.

Шу билан бирга, “Bloomberg” ушбу рўйхатга яна олтита ҳинд миллиардер оиласини қўшган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳиндистонлик миллиардер Гаутам Аданини АҚШда фирибгарлик ва порахўрликда айблангани ҳақида хабар берилганди.

Моҳимбегим Маъруфалиева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Осиё энг бой оилалар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг