Осиё кубоги: Ўзбекистон футзалчилари Туркманистонни йирик ҳисобда мағлуб этди

Спорт

image

Бугун, 27 сентябрь куни Қувайтда футзал бўйича Осиё кубоги старт олди. “B” гуруҳидан жой олган Ўзбекистон терма жамоаси Туркманистонга қарши баҳс олиб борди ва 8:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учарашувнинг 6-дақиқасида Даврон Чориев ҳисобни очди. Голдан кейин ҳам Ўзбекистон терма жамоаси катта куч билан ҳужумга ўтди. Натижада, Машраб Одилов 13-дақиқада ҳисобдаги фарқни иккитага етказди. Орадан икки дақиқа ўтиб, Ихтиёр Ропиев ўзбекистонликларнинг учинчи голига муаллифлик қилди. Шу тариқа, ўйиннинг дастлабки бўлими 3:0 ҳисобида якунига етди.

Иккинчи тайм ҳам Ўзбекистон терма жамоасининг катта устунлиги остида бошланди. 22-дақиқада Машраб Одилов дублни расмийлаштирган бўлса, 7 дақиқадан кейин Дилшод Раҳматов ҳам гол киритди. 34-дақиқада ўзбекистонликлар биратўла 2 та гол урди. Ихтиёр Ропиев (дубл) ва Шаҳрам Фахриддинов ўз исмини таблога ёздириб қўйди. 39-дақиқада Акбар Усмонов Ўзбекистон терма жамоасининг саккизинчи голига муаллифлик қилди. Ўйинда бошқа ҳисоб ўзгармади ва ўзбекистонлик футзалчилар 8:0 кўринишидаги йирик ғалабани расмийлаштирди.

Ўзбекистон – Туркманистон 8:0

Голлар: 1:0 – Чориев (6), 2:0 – Одилов (13), 3:0 – Ропиев (15), 4:0 – Одилов (22), 5:0 – Дилшод Раҳматов, 6:0 – Ихтиёр Ропиев (34), 7:0 – Шаҳрам Фахриддинов (34)

Ўзбекистон (дастлабки бешлик): 12.Равшан Элибоев, 4.Ихтиёр Ропиев, 6.Илҳом Ҳамроев, 8.Ҳусниддин Нишонов, 10.Даврон Чориев.

Захира: 1.Рустам Умаров (с), 2.Анасхон Раҳматов, 3.Машраб Одилов, 5.Суннат Жўраев, 7.Дилшод Раҳматов, 9.Элбек Тўлқинов, 11.Акбар Усмонов, 13.Шаҳрам Фахриддинов, 14.Давлат Ибрагимов

Туркманистон (дастлабки бешлик): 12.Меретгелди Байрамов (с), 3.Гилжимурадов Гилжимурат, 4.Максат Солтанов, 9.Алламират Курбанов, 13.Кадир Беренов

Захира: 1.Бердимират Сапардурдиев, 2.Ровшен Оразмуҳаммедов, 5.Кервен Аннаоразов, 6.Даниил Панченко, 7.Гурбангелди Саҳедов, 8.Шири Байрамдурдиев, 10.Мулкаман Аннагулиев, 11.Ватан Атаев, 14.Максат Мирадов.


Мақола муаллифи

Теглар

Осиё кубоги Ўзбекистон терма жамоаси

Баҳолаганлар

13

Рейтинг

2.7

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made